Алматида туркий дунё халқаро шеърият фестивали бўлиб ўтади
ASTANА. Кazinform — 2024 йилнинг 26 сентябрь куни Алмати шаҳрида туркий дунё ёш шоирларининг халқаро шеърият фестивали бўлиб ўтади. Унда Туркия, Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Озарбайжон, Туркманистон шоирлари иштирок этади. Бу ҳақда Халқаро “ТУРКСОЙ” ташкилоти матбуот хизмати хабар берди.
Фестивалдан кўзланган асосий мақсад туркий дунё бирлиги ва маданиятини мустаҳкамлаш, ёш шоирларнинг ижодий дунёқарашини кенгайтиришдан иборат. Тадбир “ТУРКСОЙ” ташкилоти, Алмати шаҳар ҳокимлиги ва «Тұлға-Достық» жамоат фонди кўмагида ўтказилади.
Фестивалнинг очилиши соат 11:00 да “Шеърият хиёбонида” (Сейриков кўчаси, 2а) бўлиб ўтади. Очилиш маросимида ТУРКСОЙ Бош котиби Султон Раев, Туркий давлатлар Ёзувчилар уюшмаси раиси Улуғбек Есдаулет, Қозоғистон Ёзувчилар уюшмаси раиси ўринбосари Қасимхан Бегманов, Қирғизистон Ёзувчилар уюшмаси раиси Қанибек Иманалиев, Қозоғистон жамоат арбоби, “Парасат” ва «Достық» орденлари соҳиби Асили Осман ва бошқа зиёлилар, жамоат арбоблари, ёзувчилар ва ҳомийлар сўзга чиқади.
Фестивалда иштирок этаётган шоирлар соат 17:00да “Алатау” анъанавий санъат театри (Нуркент кичик тумани, 6) саҳнасида чиқиш қилади.
Иштирокчилар: Муҳиттин Гумуш (Туркия), Арайлим Мураталиева (Қозоғистон), Даурен Тилеухан (Қозоғистон), Вильям Молотов (Қозоғистон), Ерканат Кенесбекули (Қозоғистон), Ирисгул Изатова (Қирғизистон), Ақжол Доранбек уулу (Қирғизистон), Канатбек Таалайбек уулу (Қирғизистон), Шуҳрат Ориф (Ўзбекистон), Мансур Жумаев (Ўзбекистон), Ҳулкар Шерзодова (Ўзбекистон), Интигам Яшарогли (Озарбайжон), Мохим Хошгелдиева (Туркманистон).
Бундан ташқари, фестиваль давомида «Алатау серілері» ансамбликаби қозоқ халқининг машҳур бадиий жамоалари, Бибигул Қилимхан, Асет Есжан, Ерден Жақсибек каби ижрочилари, шунингдек, “Алатау” этно-фольклор ансамбли чиқиш қилади.