Алматида тоғга борадиган сайёҳлар ўз маршрутларини қутқарувчилар билан мувофиқлаштиришлари шарт

ALMATY. Kazinform – Алматида тоғларга борадиган сайёҳлар ўз йўналишларини қутқарувчилар билан олдиндан келишиб олишади. Қонунчиликдаги бу ўзгариш ҳақида Алматига амалий ташриф билан келган Фавқулодда вазиятлар вазири Юрий Ильин маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.
None
None

Вазир табиий ёнғинлар, кўчки ва сув тошқинлари натижасида юзага келадиган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Юрий Ильин Давлат раҳбарининг мамлакатдаги фавқулодда вазиятлар сонини камайтириш бўйича топшириғини эслатиб, фавқулодда вазиятларнинг олдини олишда тадбиркорлар масъул идорага ёрдам беришлари кераклигини таъкидлади.

«Биз маршрутга чиқаётган барча туристик гуруҳларни Алмати шаҳар Фавқулодда вазиятлар департаментига йўналишларни тасдиқлаш ва хабардор қилиш мажбуриятини юклаш бўйича қонунчиликга ўзгартиришлар киритиш ташаббуси билан чиқамиз. Туризмни ривожлантириш бўйича фронт-офис ташкил этилишини инобатга олган ҳолда, гуруҳлар қандай ҳаракатланаётганини кузатиш учун Республика қутқарув гуруҳлари билан биргаликда туристик маршрутларни рўйхатдан ўтказишнинг электрон версиясини йўлга қўйиш зарур», - деб таклиф қилди Ю.Ильин.

Бундан ташқари, фуқаро муҳофазаси органлари ходимларининг иш ҳақини ошириш, уларнинг ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоясини ошириш масаласи кўтарилди.


Сўнгги хабарлар