Алматида тадбиркорларга 5 миллион тенге грант ажратилади

Алматида тадбиркорларга 5 миллион тенге грант ажратилади
Фото: freepik

ALMATY. Kazinform - Алмати шаҳрида тадбиркорликни ривожлантириш бўйича танлов эълон қилинди. Ҳужжатлар 14-18 октябрь кунлари қабул қилинади.

Ташкилотчи – Алмати шаҳар тадбиркорлик ва инвестициялар бошқармаси. Танловга аризалар “Электрон ҳукумат” веб-порталида жойлашган «Kezekte.kz» ахборот тизими орқали қабул қилинади.

“Бир қишлоқ – бир маҳсулот” дастурининг финал босқичига чиққан ижтимоий тадбиркорлик субъектлари, кичик ва ўрта корхоналарга 5 миллион тенгегача бўлган давлат грантлари беғараз асосда берилади. Танловнинг умумий бюджети 500 миллион тенгени ташкил этади”, — деди Алмати маъмурияти.

Тендер ҳужжатлари 2024 йил 14-18 октябрь кунлари қабул қилинади.

Ташкилотчиларнинг қайд этишича, белгиланган муддатдан кейин олинган буюртмалар қабул қилинмайди.

Танловдан кўзланган мақсад ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш, шаҳарда кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришдан иборат.

Эслатиб ўтамиз, бунгача Алматида стартаплар ва IT экотизимини ривожлантириш лойиҳаси доирасида йил бошидан буён 2,5 миллиард тенге сармоя киритилиб, 217 та янги иш ўрни яратилгани ҳақида ёзган эдик.

Сўнгги хабарлар
telegram