Алматида совуқ бўлиши кутилмоқда

None
ALMATY. Kazinform – Эртага, 1 апрел куни Алматининг тоғли ҳудудларида кечаси совуқ бўлади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Синоптикларнинг хабар беришича, Алмати тоғларида кучли ёғингарчилик кутилмоқда. Шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метр бўлиши, баъзи жойларда 30 метргача ва ундан ошиши мумкин. 1 апрель куни кечаси 1-6 даража совуқ бўлади.

Шу муносабат билан шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси жанубий пойтахт аҳолиси ва меҳмонларини тоғли ҳудудларда сайр қилишдан сақланиш кераклиги ҳақида огоҳлантиради.

Муаллиф: Алма Муқанова


Сўнгги хабарлар