Алматида соғлиқни сақлаш соҳасида тўртта объект қурилиши давом этмоқда

None
None
ALMATY. Kazinform – Алматида тўртта соғлиқни сақлаш объектида қурилиш ва сейсмик барқарорликни мустаҳкамлаш ишлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда минтақавий коммуникациялар хизмати брифингида Алмати шаҳар қурилиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Улан Оналбаев маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
«Шаҳримизда маҳаллий ижро ҳокимияти органлари томонидан соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилиб, аҳолига тиббий ёрдам кўрсатиш борасида фаол ишлар амалга оширилмоқда. Поликлиникалар ва шифохоналар замонавий тиббий ва технологик асбоб-ускуналар билан жиҳозланган. Бугунги кунда соғлиқни сақлаш соҳасида тўртта объект қурилиши, сейсмик барқарорликни мустаҳкамлаш ишлари давом этмоқда»

, -деди Улан Оналбаев.

Унинг таъкидлашича, шаҳарда болалар шошилинч тиббий ёрдам пункти қабул бўлимининг янги биноси, «Кемел», «Мамир» кичик туманларида 200 ўринли оилавий-тиббиёт пункти барпо этилмоқда.



Муаллиф: Алма Муқанова


Сўнгги хабарлар