Алматида сел кўчкиси оқибатида 4 киши ҳалок бўлди

ASTANA. Kazinform – Алматида сел оқибатида вайрон бўлган уй остидан тўрт кишининг жасади топилди.

құтқару
Фото: ҚР ФВВ

Хабар қилинишича, бугун тунда Алмати шаҳрида авария юз берган жойда фавқулодда вазиятлар ва қутқарув ишлари олиб борилган. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги одамлар эвакуация қилинганини, айримлари қидирилаётганини хабар қилди.

“Қазселденқорғау” ДК, Алмати шаҳри “109-қутқарув хизмати” ДК, Республика фавқулодда қутқарув отряди, Алмати шаҳар ФВД, ФВВ 28237 ҳарбий бошқармасидан, тез тиббий ёрдам бригадасидан, Медеу тумани ҳокимлигидан 160 дан ортиқ киши ва 30 та техникалар жалб қилинган”, – дейилади хабарда.

Шунингдек, шифокорлар бригадасининг навбатчилиги ташкил этилган. Воқеа жойида Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг психологик гуруҳи ишламоқда.

Алматы
Фото: ҚР ФВВ

Бундан ташқари, уйларнинг яқин жойлашгани, техникалардан фойдаланиш имконияти йўқлиги ишни қийинлаштираётгани айтилди.

Эрталаб Алмати ҳокими Ерболат Досаев тупроқнинг лойланиши оқибатида келиб чиққан техноген лой кўчган жойга борди.

У ерда шаҳар раҳбари шикастланган биноларни кўриб чиқди ва шошилинч йиғилиш ўтказиб, топшириқлар берди. Хусусан, ҳодиса сабабларини ўрганиш ва сел оқибатларини бартараф этиш бўйича махсус гуруҳ тузилди. Қўшниларнинг айтишича, лой остида қолган уйда 4 кишилик оила бўлган.

Алмати шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабарига кўра, соат 10:36 да бир одамнинг жасади топилган.

Медеу тумани ҳокими Еркебулан Оразалиннинг сўзларига кўра, уйда эр-хотин ва 2007 йилда туғилган эгизак ўғиллар бўлган. Болалар ўша куни мактабга бормаган.

Бироз вақт ўтгач, қутқарувчилар вайрон бўлган уй остидан яна 3 кишининг жасадини топди.

құтқару
Фото: ҚР ФВВ

“Қутқарувчилар воқеа жойидан 1984 йилда туғилган эркак, 1980 йилда туғилган аёл ва 2007 йилда туғилган икки йигитнинг жасадларини олиб чиқди”, – дейилади шаҳар ФВД хабарида.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги психологлари томонидан марҳумнинг яқинлари ва қўшниларига зудлик билан психологик ёрдам кўрсатилмоқда.

құтқару
Фото: ҚР ФВВ

Алмати ҳокимининг буйруғи билан барча оила аъзоларини дафн қилишни ташкил этишга кўмак берилади.

Марҳум оиланинг тўнғич ўғли талаба. Ҳозир у хорижда таҳсил олади. Мамлакатга қайтгач, у ўқиши ва яшаши учун моддий ёрдам олади.

Сўнгги хабарлар