09:50, 03 Июнь 2022 | GMT +5
Алматида референдум куни автотураргоҳ бепул бўлади
ALMATY. Kazinform - Алматида республика референдуми куни автотураргоҳ бепул бўлади, деб хабар беради Kazinform мухбири.
Alan Parking ва «Алматыспецтехпаркинг» маълумотларига кўра, 5 июн куни Алмати аҳолиси бозорлар яқинидаги тўсилган ҳудудларда тўхташ жойи ва пиёдалар йўлида тўхташ жойи учун пул тўламайди.
Эслатиб ўтамиз, Конституцияга киритилган ўзгартиришларда Қозоғистоннинг 18 ёшга тўлган барча фуқаролари иштирок этиши мумкин.
Қозоғистоннинг барча аҳоли пунктларида ва 52 хорижий давлатда сайлов участкалари ташкил этилади.
Расмий овоз бериш вақти маҳаллий вақт билан соат 07:00 да бошланади ва 20:00 да тугайди.
Муаллиф: Алма Муқанова