Алматида Озарбайжон-Арманистон музокаралари қачон бўлиб ўтиши маълум қилинди

Озарбайжон-Арманистон
Фото: media.az

ASTANА. Кazinform - Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Айбек Смадияров Озарбайжон ва Арманистон ўртасидаги музокаралар санасини маълум қилди.

“Ҳозирча эришилган келишувга кўра, 10 май куни Алмати шаҳрида Озарбайжон ва Арманистон ташқи ишлар идоралари раҳбарлари ўртасида музокаралар бўлиб ўтади”, - деди А. Смадияров вазирликдаги ҳафталик брифингда.

Бундан олдин Қозоғистон Озарбайжон ва Арманистонга музокаралар платформасини таклиф қилгани хабар қилинган эди.

Президент Қасим-Жомарт Тоқаев яқинда Боку ва Ереванга қилган ташрифи чоғида бу мамлакатлар ўртасида мустаҳкам, узоқ муддатли тинчлик ўрнатишнинг муҳимлигини таъкидлади.

Шунингдек, у Қозоғистон музокаралар ўтказиш учун жой таклиф қилиб, ёрдам беришга тайёрлигини билдирди.

“Бўлажак музокаралар фақат икки томон ўртасида ўтказилади. Шуни таъкидлашни истардимки, Астана воситачилиги ҳақида ҳеч қандай гап йўқ. Биз фақат «Good office» деб номланган хайрихоҳлик хизматини тақдим этамиз”, - деди вазирлик вакили.

Сўнгги хабарлар