18:45, 03 Ноябрь 2022 | GMT +5
Алматида мактаб ўқувчиси ҳокимга кўчаларни сув босишининг олдини олиш лойиҳасини таклиф қилди
ALMATY. Kazinform – Алматида мактаб ўқувчиси ёмғирли кунларда шаҳар кўчаларини сув босиши муаммосини ҳал қилиш учун «яшил дренаж» лойиҳасини ишлаб чиқди ва шаҳар ҳокимига таклиф билан чиқди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
«Мен Алмати шаҳрида жойлашган Назарбоев номидаги физика-математика йўналишидаги интеллектуал мактаб ўқувчисиман. Сизга бир таклифим бор. Шаҳримизда, хусусан, Алмали туманида ёмғир ёғса, кўлмаклар пайдо бўлиб, сув тошқини муаммоси юзага келади. Мен «яшил дренаж» лойиҳасини ишлаб чиқдим. Лойиҳа қудуқ, ботқоқ ўсимликлари ва тупроқдан иборат. Ёмғир суви қудуққа оқиб келади, ўсимликлар орқали филтрланади ва тупроққа сингиб кетади. Мен ушбу лойиҳани Филаделфия ва бошқа кўплаб шаҳарларда ўтказилган тадқиқотлар асосида яратдим. Лойиҳа у ерда муваффақиятли амалга оширилди, мен унга Алмати шароитига кўра тузатиш киритдим. Мен билан тажриба лойиҳаси яратишингизни сўрайман»
, - деди ўқувчи аҳоли билан учрашишга келган ҳокимга.
Бу борада Ерболат Досаев Алмали тумани ҳокими ҳамда экология ва атроф-муҳитни
муҳофаза қилиш бошқармасига тегишли топшириқ берди. «Келинг, пилот лойиҳа синаб кўрайлик»
, – деди Ерболат Досаев.
Муаллиф: Алма Муқанова