15:07, 22 Май 2024 | GMT +5
Алматида маданият ва санъат ходимлари тақдирланди
ALMATY. Kazinform - Алмати шаҳрида Маданият ва санъат ходимлари куни муносабати билан бир қатор ижодкорлар тақдирланди.

Рассомлар, дизайнерлар, музей мутахассислари, кутубхоначилар, хореографлар, акробатлар, яккахонлар ва ижодий гуруҳлар аъзолари ҳамда турли жанрдаги санъаткорлар маданият ва санъат ривожига қўшган ҳиссаси учун муносиб тақдирланди.
40 нафарга яқин мутахассис «Мәдениет саласының үздігі» кўкрак нишони, Фахрий ёрлиқ ва Ташаккурномалар билан тақдирланди.
Мукофотланган мутахассислар рўйхати Алмати шаҳар маъмурияти сайтида эълон қилинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҚР Президенти бир гуруҳ маданият ходимларини тақдирлаган эди.