Алматида Қозоғистон халқлари бирлиги куни нишонланмоқда

1 мая
Фото: акимат г. Алматы

ALMATY. Kazinform - Алматида Абай майдонида Қозоғистон халқлари бирлиги кунига бағишланган концерт бўлиб ўтмоқда. Kazinform агентлиги фотомухбири тантанали тадбирда иштирок этиб, байрам муҳитини суратга олди.

День единства народа Казахстана отмечают в Алматы
Фото:

 

Бугунги тадбирни нишонлаш учун эрталабдан Абай майдонига кўплаб шаҳар аҳолиси ва меҳмонлари йиғилди. Байрам дастури кўнгиллилар, фуқаролик фаоллари, Қозоғистон халқи Ассамблеяси вакиллари, сув тошқинидан жабр кўрган фуқароларга инсонпарварлик ёрдамини йиғиш ва етказишда фаол иштирок этган хайриячилар, шунингдек, кўнгиллилар, жамоат ташкилотлари ходимларини тақдирлаш маросими билан бошланди. Уларга Алмати шаҳри ҳокими Ерболат Досаев ташаккурномалар топширди.

День единства народа Казахстана отмечают в Алматы
Фото:

Концерт дастури «ЖасStars» гуруҳи ижросидаги «Великая земля» композицияси билан очилди. Томошабинлар учун этномаданий бирлашмаларнинг ижодий гуруҳлари: “Агугай” ансамбли, “Дервиши” гуруҳи, Анжелика Шагарова, “Наири” ансамбли, «Казан Нурлары” (Татаристон), “Ўзбегим” ансамбли (Ўзбекистон), “Руми и Янис”, “Бахар” Кавказ рақс ансамбли, «Эламан» дуэти (Қирғизистон), Роман Ким ва “МузАрт” гуруҳи иштироқ этди.

День единства народа Казахстана отмечают в Алматы
Фото:

Республика саройи олдида ҳам хайрия ярмаркаси ва гастрофестиваль бўлиб ўтди. 10 дан ортиқ ресторанчи қозоқ, турк, ўзбек, корейс, немис, хитой, грузин, рус, арман, уйғур миллий таомларини тақдим этди. Даромад сув тошқинлари оқибатларини бартараф этиш учун «Демеу Қазақстан қоры» корпоратив жамғармасига ўтказилади.

День единства народа Казахстана отмечают в Алматы
Фото:

Байрам дастури Maxi Fest хайрия концерти билан давом этади. Саҳнада қозоқ эстрадаси юлдузлари: Айқын, Qanay, Ayree, КешYOU гуруҳи, Ильхан Ықсан, Бекзат Кунанбай, Сиситай, «Азия» гуруҳи, Артур Давлетьяров, Айгерим Қалаубаева, Уланғасыр Ками и ALPHA гуруҳи чиқиш қилади.

День единства народа Казахстана отмечают в Алматы
Фото:
акимат г. Алматы
Фото: акимат г. Алматы

 

Сўнгги хабарлар