Алматида Қорбоболар паради бўлиб ўтди

Алматида Қорбоболар паради бўлиб ўтди
Фото: Александр Павский/Kazinform

Алматида Қорбоболарнинг янги йил паради ташкил этилди. Эртак қаҳрамонлари мегаполис аҳолиси ва меҳмонларини кириб келаётган Янги 2024 йил билан табриклаб, шаҳарнинг марказий кўчалари бўйлаб сайр қилди, деб хабар беради Kazinform.

Бош арча жойлашган Абай майдонидан бошланган тантанали парад Астана майдонида якунланди. Маршрутнинг охирги нуқтасини танлаш тасодифий эмас - бу ерда 31 декабрь куни асосий Янги йил концерти ва мушакбозликлар ўтказилади.

Алматида Қорбоболар паради бўлиб ўтди
Фото: Александр Павский/Kazinform

 

Йўл-йўлакай Қорбоболар пиёдаларни Янги йил байрами билан табриклаб, турли янги йил қўшиқларини куйлашди.

“Биз болаларга яхши кайфият ва унутилмас туйғуларни ато эта олганимиздан хурсандмиз. Шаҳар аҳолиси ва меҳмонлари парад иштирокчилари билан суратга тушди, саволларга жавоб берди, шеърлар ўқиб, совғалар ва ширинликлар олди. Парадда 60 киши қатнашди. Янги йил арафасида яхши анъанага айланиб бораётган Қорбоболар парадини кетма-кет иккинчи йил ўтказмоқдамиз”, — дея таъкидлади Алмати шаҳар маданият бошқармаси.

Бошқарма маълумотларига кўра, 21 декабрдан бошлаб ҳар куни Абай ва Астана майдонларида таниқли санъаткорлар, live-бэнд ва диджейлар иштирокида концертлар, турли болалар танловлари, аниматорлар иштирокида ўйинлар ва интерактив тадбирлар ўтказилмоқда.

Алматида Қорбоболар паради бўлиб ўтди
Фото: Александр Павский/Kazinform

 

Янги йил қишки фестивали доирасида 27-31 декабрь кунлари шаҳарнинг ҳар бир туманида концерт дастурлари ташкил этилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 20 декабрь куни Алматида бош арча ёқилди.

Сўнгги хабарлар
telegram