Алматида классик от пойгаларида томошабинлар ўртасида электромобиль ўйналади

ALMATY. Kazinform – 2024 йил 29 июнда Qazaq Jockey Club Қозоғистон Республикаси Миллий спорт турлари ассоциацияси кўмагида Алмати шаҳридаги ипподромда 11 миллион 900 минг тенге мукофот жамғармаси билан классик от пойгаси ўтказилади, деб хабар беради Kazinform агентлиги Ассоциация матбуот хизматига таяниб.

На классических скачках в Алматы среди зрителей разыграют электромобиль
Фото: Ассоциация национальных видов спорта РК

Мусобақа доирасида турли масофаларда 10 та пойга, шу жумладан, куннинг асосий (унвон) пойгаси – Keeneland Kazakhstan Oaks соврини – уч ёшли зотли тойчоқлар ўртасида 2400 м масофада бўлиб ўтади. Алмати шаҳридаги ипподромда бу соврин 1974 йилдан бери ўйнаб келинади.

На классических скачках в Алматы среди зрителей разыграют электромобиль
Фото: Ассоциация национальных видов спорта РК

Пойгада жами 81 та от қатнашади. Томошабинлар учун энг қизиқарли пойгалар ёши каттароқ отлар учун 2400 м масофадаги «Элита» мукофоти пойгаси, шунингдек, «Золотая Миля» мукофоти, «Арагон» мукофоти ва «Отан» мукофоти бўлади.

Мусобақа ўсмирлар ўртасида насл отлар пойгаси билан очилади. Ушбу пойга ёш жокейларга рақобатдош тажриба орттириш имкониятини бериш учун мўлжалланган.

Бундан ташқари, чипталар харидига BYD электромобили ва смартфонлар совға тариқасида тикилган.

Сўнгги хабарлар