11:04, 04 Февраль 2023 | GMT +5
Алматида қишлоқ хўжалиги ярмаркаси бўлиб ўтади
ALMATY. Kazinform – 4-5 феврал кунлари Алмати шаҳрининг 5 та туманида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ярмаркаси бўлиб ўтади, деб хабар беради Kazinform мухбири.
Дам олиш кунлари соат 8:00 дан 17:00 гача Алмати вилояти фермер хўжаликлари ва Алмати шаҳри озиқ-овқат корхоналари иштирокида қишлоқ хўжалиги ярмаркаси ўтказилади.
Ярмаркалар қуйидаги манзилда жойлашган:
Алмали тумани (Гогол кўчаси – Масанчи кўчаси);
Бўстоник тумани (Қозоқфильм округи);
Ауезов тумани (Абай шоҳ кўчаси – Ўтеген Ботир кўчаси);
Медеу тумани (Мендиқулов кўчаси – Бектуров кўчаси ва Шевченко кўчаси – Қонаев кўчаси);
Турксиб тумани (Жулдиз округи).
Жами 250 тонна маҳсулот импорт қилинади. Уларнинг 40 тоннаси гўшт маҳсулотлари, 130 тоннаси мева-сабзавот, 15 тоннаси сут маҳсулотлари, 5 тоннаси балиқ маҳсулотлари, 60 тоннаси бошқа маҳсулотлардир.
Муаллиф: Алма Муқанова