Алматида КХШТ Ташқи ишлар вазирлари қатор ҳужжатларни имзолади
ALMATY. Kazinform – Алмати шаҳрида КХШТ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишни Қозоғистон Бош вазири ўринбосари – Ташқи ишлар вазири Мурат Нуртилеу олиб борди.

“Бугунги кунда КХШТ коллектив хавфсизликни таъминлашга қаратилган самарали ва изланувчан халқаро тузилма сифатида фаолият юритмоқда. Биз ҳозиргина кичик гуруҳда ҳамкасбларимиз билан халқаро ва минтақавий вазиятнинг ривожланиш тенденциялари ва унинг КХШТга аъзо давлатлар хавфсизлигига таъсирини муҳокама қилдик. Ўзаро фикр алмашиш жамоавий хавфсизликка таҳдид ва таҳдидларнинг олдини олишдан барчамиз манфаатдор эканини кўрсатди”, – деди Мурат Нуртилеу.

ҚР Бош вазири ўринбосари – Ташқи ишлар вазири ўз нутқида Афғонистон ва Яқин Шарқдаги вазиятга тўхталиб ўтди. Унинг сўзларига кўра, Яқин Шарқдаги инқирознинг ягона ечими Фаластин давлатини яратишдир.
“Афғонистон ва Яқин Шарқдаги мавжуд вазият ва ривожланиш истиқболларига баҳолар солиштирилди. Бизнинг фикримизча, узоқ йиллик можаронинг ягона ечими 1967 йил чегаралари бўйлаб Шарқий Қуддус пойтахти бўлган Фаластин давлатини яратишдир. Умуман олганда, БМТ Низоми ва халқаро ҳуқуқнинг умумеътироф этилган нормалари асосида биз барча низоларни тинч йўл билан ҳал қилишга чақирамиз”, – деди Мурат Нуртилеу.

Учрашув давомида КХШТ Бош котиби Иманғали Тасмағамбетов ташаббуси билан бир қатор ҳужжатлар имзоланди. Улар:
- - космосдан тинч мақсадларда фойдаланиш тўғрисидаги баёнот;
- - ахборот хавфсизлиги соҳасида ҳамкорлик масалалари бўйича баёнот;
- - Яқин Шарқ ва Шимолий Африкадаги вазият ҳақида баёнот;
- - Белорусиянинг фашист босқинчиларидан озод қилинганининг 80 йиллигига бағишланган баёнот;
Шунингдек, КХШТ ТИВ вазирлари 2013 йилдан буён амалга оширилаётган КХШТнинг Тожикистон-Афғонистон чегарасини мустаҳкамлаш бўйича мақсадли давлатлараро дастурни тасдиқлади.
Йиғилиш якунида навбатдаги йиғилиш вақти белгиланди. КХШТ ТИВ Кенгашининг навбатдаги йиғилиши жорий йилнинг ноябрь ойида Астана шаҳрида, КХШТ Коллектив хавфсизлик кенгаши сессияси арафасида бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Алматида КХШТга аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари йиғилиши бошлангани ҳақида ёзган эдик.