Алматида қанча ўсмир папиллома вирусига қарши эмланди

ALMATY. Kazinform - Алматида 11 ёшли қизлар одам папиллома вирусига қарши вакцина оляпти. Бу ҳақда ҳудудий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган матбуот анжуманида шаҳар санитария-эпидемиология назорати бошқармаси бошлиғи Қасимхан Алписбайули маълум қилди.

вакцинация
Фото: Pexels

“Шаҳарда 1724 нафар 11 ёшли қизлар, 2340 нафар 12 ва 13 ёшли ўсмир қўшимча эмлаш доирасида эмланди. Вакцинация фақат ота-оналарнинг ёзма розилиги билан амалга оширилади. Жараён олдидан ҳар бир бола контрендикацияни аниқлаш учун шифокор томонидан текширилади. Ҳозирча қизларда вакцинациянинг ножўя таъсири кузатилмаган”, — деди маърузачи.

Унинг таъкидлашича, эмлаш 41 та тиббиёт ташкилотига бириктирилган ва 251 та давлат ва хусусий мактабни ўз ичига олган Алмати мактабларида кўчма тиббий бригадалар томонидан амалга оширилмоқда.

“Ҳукуматнинг 2024 йил февралида қабул қилинган қарорига мувофиқ, HPVга қарши эмлаш бепул тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмига киритилган. Дастур ЖССТ, ЮНИCЕФ ва ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги кўмагида республика бюджети ҳисобидан амалга оширилмоқда”, — деди Қасимхан Алписбайули.

Сўнгги хабарлар