Алматида инватакси хизмати бўйича биринчи лойиҳа ишга туширилди

None
ALMATY. Kazinform – Алмати шаҳар маъмурияти ташаббуси ва Меҳнат вазирлиги кўмагида «Яндекс.такси» агрегатори орқали инватакси хизматларини кўрсатиш лойиҳаси бошланди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Алмати маъмурияти маълумотларига кўра, бунгача мегаполисда қўшимча эҳтиёжи бўлган одамларни ташиш учун транспорт воситалари етишмас эди.

Лойиҳа жорий йилнинг сентябрь ойига қадар икки ой муддатда пилот режимда амалга оширилади.

Ижобий натижалар асосида Меҳнат вазирлиги норматив-ҳуқуқий ҳужжатга тегишли ўзгартиришлар киритишни режалаштиряпти.

Бунинг учун жорий йилда маҳаллий бюджетдан 946 миллион тенге маблағ ажратилди.

Муаллиф: Алма Муқанова


Сўнгги хабарлар
telegram