07:14, 07 Сентябрь 2022 | GMT +5
Алматида илк асрларга оид ашёлар кўргазмаси очилди
ALMATY. Kazinform – Шаҳар куни арафасида Алмати музейида илк асрларда қўлланилган қимматбаҳо ашёлар кўргазмаси очилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
Музей матбуот хизматининг хабар беришича, кўргазмада бизнинг давримизга қадар бўлган илк асрларда қўлланилган қимматбаҳо ашёлар намойиш этилмоқда.
«Алмати Буюк Ипак йўли бўйидаги бой, ривожланган ва маданиятли шаҳар эди. Кўргазмада унинг далил сифатида кумуш дирҳамлар намойиш этилди. Археологлар уни шаҳардаги чегарачилар академиясининг қадимий турар жойидан топдилар. Бундан ташқари, тадбирда Алмати музейи коллекциясидан 3 минг йил аввал топилган артефактлар намойиш этилди», - дейилади музей хабарида.
Ташриф буюрувчилар учун кўргазма 12 сентябргача давом этади.
Фото: almatymuseum.kz