Алматида иккита янги поликлиника қурилади

None
ALMATY. Kazinform - Октябрь ойида Алмати шаҳрининг Бостандиқ туманида 300 ўринли «Болалар шошилинч тиббий ёрдам марказининг» операцион блокига эга янги қабулхона биноси очилиши режалаштирилган, дея хабар беради Kazinform шаҳар ҳокимлиги сайтига таяниб.

Бу ҳақда шаҳар ҳокими Ерболат Досаев шаҳарликлар билан учрашувда маълум қилди.

Унга кўра, тиббиёт муассасалари юкини камайтириш мақсадида ҳокимлик томонидан 6 та соғлиқни сақлаш объектини қуриш ва реконструкция қилиш режалаштирилган.

«Ал-Фаробий шоҳ кўчаси ва Сирғабеков кўчаси, Гагарин шоҳ кўчаси ва Левитан кўчалари чорраҳасида ҳар бири 500 ўринга мўлжалланган иккита янги поликлиника ҳамда Жандосов кўчаси, 6-уйда жойлашган Марказий шаҳар клиник шифохонасининг 500 ўринли янги биносини лойиҳалаш ишлари олиб борилмоқда. Бу иншоотларнинг қурилиши 2024 йилда бошланади», - деди ҳоким.

Шунингдек, Перинатология ва болалар кардиожарроҳлиги маркази, 4 ва 12-сонли поликлиникалар биносини капитал таъмирлаш режалаштирилган.

Поликлиникаларни таъмирлаш ноябрь ойида, Перинатология ва болалар кардиожарроҳлиги марказида эса келаси йилнинг март ойида бошланади.

Эслатиб ўтамиз, июнь ойида «Керуен Medicus» тиббиёт марказида 40 ўринли янги туғруқ бўлими ва бир сменада 300 кишини қабул қилишга мўлжалланган поликлиника очилган эди.

Куни кеча Алмати ҳокими аҳоли билан учрашув ўтказган, унда мегаполис инфратузилмаси, транспорт, қурилиш ва бошқа масалалар кўриб чиқилди.

Муаллиф: Алма Муқанова


Сўнгги хабарлар
telegram