Алматида Хитойнинг Changan, Chery, Haval автомобиллари ишлаб чиқарилади

Алматида Хитойнинг Changan, Chery, Haval автомобиллари ишлаб чиқарилади
Фото: Алмати ҳокимлиги

Алматида иккита янги автомобиль заводини ишга тушириш режалаштирилган. Бу ҳақда Алмати шаҳар тадбиркорлик ва инвестициялар бошқармаси маълум қилди, дея хабар беради Каzinform.

Бошқарма маълумотларига кўра, Алматида камида 220 минг автомобиль ишлаб чиқарувчи автокластерни шакллантириш доирасида лойиҳа қуввати 170 минг автомобилгача бўлган иккита янги автомобиль заводини ишга тушириш режалаштирилган. Лойиҳа доирасида Хитойнинг Changan, Chery, Haval брендларидаги мультибренд заводида йилига 90 минг дона, Orbis Manufacturing заводида эса йилига 80 минг дона автомобиль йиғилади.

Шунингдек, Алматида иқтисодиётни сифат жиҳатидан ривожлантириш мақсадида йиллик ўсиш 10 фоизни ташкил этган сармояларни жалб этиш режалаштирилган. Шу билан бирга, инвестициялар ҳажми 2024 йилда 1,8 триллион тенгега, 2025 йилда эса 2,1 триллион тенгега етади.

Алматида Хитойнинг Changan, Chery, Haval автомобиллари ишлаб чиқарилади
Фото: Алмати ҳокимлиги

 

Бундан ташқари, Алмати саноат зонасининг 194 гектарга кенгайтирилиши 2025-2026 йилларда 230 миллиард тенгелик қўшимча 7 та йирик лойиҳани амалга ошириш имконини беради.

Алматида Хитойнинг Changan, Chery, Haval автомобиллари ишлаб чиқарилади
Фото: Алмати ҳокимлиги

 

“Ушбу чора-тадбирлар туфайли шаҳар иқтисодиётининг ўсиши 2024 йилда 5,5 фоизга, 2025 йилда эса 6,5 ​​фоизгача тезлашиши кутилмоқда”, — дея хабар беради шаҳар тадбиркорлик ва инвестиция бошқармаси.

Сўнгги хабарлар