Алматида гриппга қарши 200 минг дозадан ортиқ вакцина сотиб олинди

None
ALMATY. Kazinform – Алматида гриппга қарши оммавий эмлаш бошланди. Бу ҳақда шаҳар санитария-эпидемиология назорати бошқармаси бошлиғи ўринбосари Асел Қалиқова маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Бепул вакцина биринчи навбатда кексалар ва ҳомиладор аёлларга, диспансерларда даволанаётганларга берилади. Меҳрибонлик уйлари ва мактаб-интернатларга ҳам бепул тарқатилади.

Унга кўра, жорий йилда маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан Россиянинг «Гриппол плюс» вакцинасининг 130 минг дозаси харид қилинган, яна 80 минг вакцина келтирилади. Ҳаммаси - 210 минг доза.

«22 сентябр ҳолатига кўра, Алматида 65 067 киши гриппга қарши эмланган, бу шаҳар аҳолисининг 3,0 фоизини ташкил қилади. Улар орасида 16 045 нафар тиббиёт ходими, 5 минг 448 нафар тез-тез касал бўлиб, диспансер ҳисобида сақланувчи болалар, 2 минг 828 нафар ҳомиладор аёллар, 2 минг 313 нафар ёпиқ муассасалар контингенти (қариялар ва меҳрибонлик уйлари), 5 минг 445 нафар мактаб ўқувчилари, 25 минг 203 нафар сурункали касалликларга чалинган катталар, хусусий тиббиёт марказларида пуллик асосда 14 нафар фуқаро эмланди, – дейди маърузачи.

Спикернинг сўзларига кўра, Алматида ЎРВИ ва гриппдан азият чекаётганларга тиббий ёрдам кўрсатиш учун 142 та машина ажратилган. Шунингдек, беморларни шифохоналарда даволаш учун 444 та қўшимча жой ажратилган.

Эпидемиологик мавсумда олтита хусусий тиббиёт ташкилоти гриппга қарши эмлашни амалга оширмоқда.

Муаллиф: Алма Муқанова


Сўнгги хабарлар