Алматида Евроосиё ҳукуматлараро кенгаши аъзоларининг ялпи мажлиси бошланди
ALMATY. Кazinform - Алмати шаҳрида Евроосиё иқтисодий иттифоқига (ЕОИИ) аъзо давлатлар Ҳукумат раҳбарлари иштирокида халқаро форумнинг ялпи мажлиси бошланди. Ялпи мажлис олдидан Ҳукумат раҳбарлари халқаро форумнинг рақамли кўргазмаси билан танишди.

Кўргазмада 300 дан ортиқ маҳаллий ва халқаро компаниялар, шунингдек, рақамлилаштириш бўйича етакчи халқаро экспертларнинг рақамли лойиҳалари намойиш этилмоқда.
Йиғилишда Евроосиё иқтисодий иттифоқи мамлакатлари ҳукумат раҳбарлари – Евроосиё ҳукуматлараро кенгаши аъзолари: Арманистон Республикаси Бош вазири Никол Пашинян, Беларусь Республикаси Бош вазири Роман Головченко, Қозоғистон Республикаси Бош вазири Алихан Смаилов, Қирғизистон Вазирлар кабинети раисининг биринчи ўринбосари Одилбек Қосималиев, Россия Федерацияси Ҳукумати раиси Михаил Мишустин, Ўзбекистон Ҳукумати раҳбари Абдулла Арипов, шунингдек, Евроосиё иқтисодий комиссияси ҳайъати раиси Бақитжан Сағинтаевлар иштирок этмоқда.
Бугун Евроосиё ҳукуматлараро кенгаши ЕОИИ мамлакатларида макроиқтисодий вазият ва барқарор иқтисодий ривожланишни таъминлаш бўйича таклифларни кўриб чиқади.
Бундан ташқари, ЕОИИга аъзо давлатлар қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва озиқ-овқат маҳсулотларини тезлаштирилган темир йўл ва мультимодаль ташишни амалга ошириш бўйича “Евроосиё Агроэкспресс” қўшма лойиҳасини амалга ошириш, Евроосиё иқтисодий иттифоқи давлатлари транспорт соҳасида устувор интеграция инфратузилма лойиҳалари рўйхатига ўзгартиришлар киритиш масалаларини муҳокама қилади.