22:21, 13 Июль 2023 | GMT +6
Алматида етим болаларга 400 дан ортиқ хонадон ажратилади
ALMATY. Kazinform – Алматида 2023-2024 йилларда етим болалар учун 440 та хонадон ажратилади. Бу ҳақда шаҳар ҳокими Ерболат Досаев Бостандиқ тумани аҳолиси билан учрашуви чоғида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
Статистик маълумотларга кўра, беш йилда шаҳарда етим болаларга 246 та хонадон берилган.
«Бу йил бюджетни қайта тақсимлаш кутиляпти. Жорий йилда етим болалар учун 40 та хонадон ажратилади. Шундан сўнг 2000 та хонадон сотиб олишни режалаштирганмиз, шундан 20% 2023-2024 йиллар давомида етим болаларга берилади – бу 400 та хонадон», – деди ҳоким.
Муаллиф: Еламан Турисбеков