Алматида ёшлар дастури доирасида 829 киши уй олди

ALMATY. Кazinform – 10-14 октябр кунлари Алматида «Алмати ёшлари» дастурида иштирок этиш учун фуқароларни қўшимча саралаш бўлиб ўтди, деб хабар беради Кazinform мухбири.
None

Алмати шаҳар маъмурияти маълумотларига кўра, қўшимча танловда фақат асосий танлов босқичида (18 майдан 1 июнгача бўлган даврда) дастурга ҳужжат топширган, лекин ҳужжатлари нотўғри тўлдирилганлиги (расмийлаштирилмагани) туфайли аризалари қабул қилинмаган шахслар иштирок этган.

«Ариза ва ҳужжатларни қабул қилиш натижаларига кўра, 2135 нафар иштирокчи ўз аризаларини таҳрир қилиб, ҳужжатларини янгилади. Қабул қилинган барча ариза ва ҳужжатларнинг дастур талабларига мувофиқлиги текширилиб, ҳар бир йўналиш бўйича энг кўп тўпланган баллдан келиб чиққан ҳолда рўйхат шакллантирилди. Танланган иштирокчилар, захираланган ва рад этилган иштирокчилар рўйхати www.аlmaty-zhastary.kz сайтида жойлаштирилган. Танланган 183 нафар номзод «Отбасы Банк» АЖнинг тўлов қобилиятини тасдиқлаш учун сайтдаги шахсий кабинетга юборилди», — дея хабар қилди Алмати шаҳар маъмурияти матбуот хизмати.

Шунингдек, маъмурият «Алмати ёшлари» дастури бўйича камида 1000 та кредит ажратилиши режалаштирилганини, 829 киши дастур доирасида уй олганини, 27 нафари эса уй излаётганини маълум қилди.

Муаллиф: Думан Арғингелди

Сўнгги хабарлар