Алматида экстремал спортчилар фестивали бўлиб ўтади

ALMATY. Кazinform — 6-7 апрель кунлари яқин ва узоқ хорижлик қишки экстремал спорт мухлислари Алмати шаҳридаги “Шимбулоқ” тоғ-чанғи курорти ҳудудидаги Winter Jungle спорт ва мусиқа фестивалида йиғилишади.

Алматида экстремал спортчилар фестивали бўлиб ўтади
Фото: Фестивал ташкилотчилари

Фестиваль меҳмонларини икки кунлик кенг қамровли спорт ва мусиқа дастури кутмоқда.

Сноубордчилар ва чанғичилар ўртасида Big Air, Jibbing, The Battle ва Jungle cross форматларида мусобақа бўлиб ўтади.

Мусобақада қозоғистонлик спортчилар билан бир қаторда Россия, Польша, Австрия, Финляндия, Франция ва Сербия спортчилари ҳам иштирок этади.

Алматида экстремал спортчилар фестивали бўлиб ўтади
Фото: Фестивал ташкилотчилари

 

Фестивалнинг умумий мукофот жамғармаси 7 миллион тенгени ташкил қилади.

“Бизнинг асосий мақсадимиз - Қозоғистонда экшн-спорт маданиятини ривожлантиришга ҳисса қўшиш! Бу йилги фестивалдан ажойиб кайфият, янги одамлар ва тадбирдан илҳомланиб, экстремал спорт билан шуғулланишда давом этадиган ёрқин ёшларни кутяпман”, - дейди фестиваль продюсери Александр Кучура.

Фестивал меҳмонларини спорт мусобақалари билан бир қаторда ранг-баранг мусиқий дастур ҳам кутмоқда.

Алматида экстремал спортчилар фестивали бўлиб ўтади
Фото: Фестивал ташкилотчилари

 

Асосий саҳнада қозоғистонлик ёш санъаткорлар RUSHA, MENINDENIMSAW ва ALON, шунингдек, таклиф этилган хедлайнерлар LOVANDA ва КАССЕТА чиқиш қилади.

Кириш бепул.

Алматида экстремал спортчилар фестивали бўлиб ўтади
Фото: Фестивал ташкилотчилари

 

Сўнгги хабарлар