Алматида Digital Almaty 2025 форуми бошланди
ALMATY. Kazinform – Бу йилги форумнинг асосий хусусияти сунъий интеллектга эътибор қаратилишидир.

Қозоғистон Республикаси рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазири Жаслан Мадиев 31 январдан 1 февралгача бўлиб ўтадиган халқаро форумнинг асосий хусусиятини айтиб ўтди.
“Бугун бўлиб ўтадиган Digital Almaty 7-халқаро технологик форумининг ўзига хос жиҳати шундаки, у сунъий интеллектга бағишланган. Дунёда технология жадал ривожланмоқда. Ундан ҳар бир соҳада фойдаланиш имкониятимиз бор. Шу боис бу ерда сунъий интеллект лойиҳалари, жумладан, Халқаро сунъий интеллект маркази тақдимоти ўтказилади”, – деди вазир.
Британиянинг Oxford Insights саноат ва тадқиқот компанияси директори Ричард Стирлинг ҳам форум ва сунъий интеллектнинг келажаги ҳақида фикр билдирди.
“Кўплаб малакали инсонларни бирлаштирган форумда иштирок этаётганимдан хурсандман. Бундай форумларда муҳокамалар орқали жамият учун долзарб масалаларга ечим топамиз. Шу пайтгача биз сунъий интеллект ишини оптималлаштиришга ҳаракат қилдик. Ва замонавий СИ ўз-ўзидан ихтиро қилиниши мумкин бўлган моделга айланди. Унинг ёрқин мисоллари: ChatGPT ва DeepSeek. Энг қизиғи, шундай СИ борлигида кейин нима бўлишини кўриш”, – деди хорижлик меҳмон.