09:10, 15 Ноябрь 2022 | GMT +5
Алматида «Бастау» кинофестивали ўтказилади
ALMATY. Kazinform – 29 ноябрдан 3 декабрга қадар Алмати шаҳрида «Бастау» Х халқаро талаба ва дебют фильмларининг кинофестивали бўлиб ўтади, деб хабар беради Kazinform.
Фестивални Tanaris Production кинокомпанияси Алмати шаҳар маъмурияти кўмагида ташкил этилган. Фестивалнинг ҳамкорлари – ҚР Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Т.Жургенов номидаги Қозоғистон Миллий санъат академияси, «Турон» университети қошидаги Turan Film академияси олий мактаби ва Ал-Фаробий номидаги Қозоғистон Миллий университети.
Мазкур тадбир жаҳон ёш кинематографлари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, уларнинг фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва оммалаштиришга қаратилган.
Фестивалнинг очилиши 29 ноябр куни Абай номидаги Қозоғистон миллий опера ва балет театрида бўлиб ўтади. Ёпилиш - Chaplin Cinemas кинотеатрида.