09:10, 04 Май 2023 | GMT +6
Алматида BAIQONYR халқаро кинофестивали бўлиб ўтади
ALMATY. Kazinform – 6-10 сентябрь кунлари Алмати шаҳрида BAIQONYR халқаро кинофестивали бўлиб ўтади, деб хабар беради Kazinform.
Кинофестивалнинг вазифаси - кинематография ривожига кўмаклашиш, истеъдодли муаллифларни қўллаб-қувватлаш ва Қозоғистон маданиятини жаҳон кино ҳамжамиятига интеграция қилишдан иборат.
Бу йилнинг асосий сюрпризи янги халқаро танлов бўлади – 8-чи кинофестивалда нафақат қисқа метражли фильмлар, балки дебют тўлиқ метражли фильмлар ҳам иштирок этиши мумкин.
VIII BAIQONYR Film Festivalнинг танлов дастурида иштирок этиш учун аризаларни қабул қилиш 5 май куни бошланади.
Халқаро танловларга аризалар 1 июлгача, миллий мусобақаларга 1 августгача қабул қилинади.
Фестиваль МДҲ Давлатлараро гуманитар ҳамкорлик жамғармаси кўмагида ўтказилади.