Алматида ArtSport бепул тўгарагига қандай рўйхатдан ўтиш мумкин

ASTANА. Кazinform - Алмати ҳокимлиги ArtSport дастурини амалга ошириш механизмини такомиллаштирди. Бунинг учун янги Damubala.kz платформаси ишлаб чиқилди, деб хабар беради Кazinform мухбири.
None

Бу ҳақда шаҳар ҳокими Ерболат Досаев пойтахтдаги марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган брифингда маълум қилди.

«Жамиятда ижтимоий кескинликни келтириб чиқарган artsport.edu.kz платформасидаги муаммоларни инобатга олиб, янги платформани белгилаш бўйича танловлар ўтказилди. Очиқ танлов билан янги www.damubala.kz. платформаси ўрнатилган. Дарсда иштирок этиш болаларнинг маълумотларини ота-оналарнинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқлаш ва QR-код ёрдамида амалга оширилади. Бу эса «рўйхатда йўқ шахслар»нинг бўлиши ва дарсларда қатнашишни сохталаштириш ҳолатларини максимал даражада бартараф этишга имкон берди», — деди Ерболат Досаев.

Шаҳар ҳокимининг сўзларига кўра, жорий этилган «1 бола = 1 та ваучер» тамойили болаларни бепул тўгараклар ва секциялар билан максимал даражада қамраб олиш имконини беради.

2023 йилнинг 5 ойида 65,1 минг та ваучер берилди.

Шу билан бирга, 2023 йилда давлат ижодий ва спорт буюртмаларини молиялаштиришни амалга ошириш учун 16,2 миллиард тенге йўналтирилди.

Муаллиф: Айжан Серикжанқизи


Сўнгги хабарлар