08:36, 21 Декабрь 2023 | GMT +5
Алматида арча чироқлари ёқилди
Анъанага кўра, арча чироқлари Мустақиллик байрамидан сўнг ёқилди. Бош арча Республика саройи олдидаги Абай майдонига ўрнатилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Янги йилнинг асосий рамзининг баландлиги 20 метрни ташкил этади. Бош арча ёқилиши маросимида Роза Римбаева, Мадина Садуақасова, Али Оқапов, Мади Римбаев, «Жігіттер», «Кешью», «Ринг», «Шамис» ва бошқа эстрада юлдузлари чиқиш қилди.

Байрам муносабати билан пойтахтда турли флеш-моблар, танловлар, чиқишлар ва Қорбобо сайли бўлиб ўтади. Шаҳарнинг бошқа ҳудудларида ҳам арча чироқлари ёқилди.

31 декабрда “Астана” майдонида Қозоғистон эстрадаси юлдузлари иштирокида концерт бўлиб ўтади ва у байрамона мушакбозлик билан якунланади.

Муаллиф: Алма Муқанова