20:29, 16 Июнь 2023 | GMT +5
Алматида 57 мингдан ортиқ иш ўрни очилди
ALMATY. Kazinform – 2022 йилда Алматида 57 мингдан ортиқ иш ўрни очилди. Бу ҳақда шаҳар иқтисодиёт бўлими бошлиғи Дастан Амирбаев маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
«Алматида ишбилармонлик фаоллигини тўлиқ тиклаш, сармоявий салоҳиятни ошириш мумкин бўлди – шаҳар иқтисодиётига хорижий компанияларнинг сармоялари оқими 12 фоизга ошди, 1,4 триллион тенге жалб этилди. Меҳнат бозорида ижобий ўзгаришлар кузатиляпти: 2022 йилда 57,5 мингта иш ўрни яратилган. Мегаполис иқтисодиёти 5,1 фоизга ўсди», – деди Дастан Амирбаев.
Унинг сўзларига кўра, 2025 йилгача бўлган ривожланиш дастури ва 2030 йилгача бўлган ўрта муддатли истиқболга кўра, Алмати шаҳрини ривожлантириш режасининг асосий вазифалари босқичма-босқич амалга ошириляпти. 2022 йилда ушбу мақсадлар учун 460 миллиард тенге ажратилган.
Муаллиф: Алма Муқанова