Алматида 5 минг аҳоли «Тілдер саябағы» лойиҳаси орқали чет тилини бепул ўрганмоқда
ALMATY. Kazinform - «Тілдер саябағы» лойиҳаси доирасида 5000 дан ортиқ алматиликлар давлат тили ва чет тилини бепул ўрганмоқда. Лойиҳа Ёшлар сиёсати бошқармаси ташаббуси билан амалга оширилди.
Унинг асосий хусусияти шундаки, курслар очиқ осмон остида ўтказилади. Бу ерда қозоқ, инглиз, хитой, корейс, япон, француз, турк ва рус тиллари бўйича курслар олиб борилади.
“Дарс ёз мавсумида ҳафтасига 3 марта ташкил этилиб, унда 6 ёшдан 60 ёшгача бўлган беш мингдан ортиқ тил ўрганиш истагида бўлган аҳоли иштирок этади. Уларга дастур доирасидаги тилни билиш даражасини кўрсатувчи курсларни тамомлагандан сўнг сертификатлар берилади”, — дейилади ҳокимлик ахборотида.
Сентябрь ойининг ўрталаридан куз-қиш мавсумига ўтиш муносабати билан тил ўргатиш ишлари комьюнити марказлари биноларида давом эттирилади.
Курс жадвалини жамоат марказларида ёки Call-центер рақамига қўнғироқ қилиш орқали топиш мумкин.