Алматида 3000 дан ортиқ китоблар бепул тарқатилди
Фестивалнинг бош координатори Майра Алжанованинг таъкидлашича, бу йил болалар йили бўлгани учун Kitap Fest фестивалида болалар ва ўсмирлар адабиёти, ёзувчиларга кўпроқ эътибор қаратилди. Бу фестивалийилги тадбирнинг ўзига хос жиҳати бўлиб, китобхон ярмаркада китоб алмашиш, уларни чегирма билан сотиб олиш ёки бепул олиш имкониятига эга бўлди.
«10 соат давом этган Kitap Fest фестивалининг маданий дастурида - фестивал меҳмонлари олиб келинган китобларни алмашиш, ўзларига ёққан китобларни чегирмали харид қилиш ёки бутунлай бепул олиш имконига эга бўлдилар. Бу йилги китоб байрамида 3000 дан ортиқ турли жанрдаги китоблар бепул тарқатилди»
, – дейди Kitap Fest китоб фестивали бош координатори Майра Алжанова.
Таъкидлашича, 8 йил давомида Kitap Fest нафақат Алматалик китобсеварларнинг, балки бутун қозоғистонликларнинг севимли масканига айланган.
«2019 йилда биз ҳам фестивални пойтахтимизда ўтказдик ва ҳар йили имкониятлар чегарасини кенгайтириб, узлуксиз ривожланишга интиламиз. Яқин кунларда китоб байрамини мамлакатимизнинг бошқа шаҳар ва туманларида ҳам ўтказишни режалаштирганмиз, чунки бунга қизиқиш ва талаб катта»
, - деди у.
Шунингдек, фестивалда илк бор«Қишлоққа китоб» акцияси ўтказилиб, натижада 600 га яқин китоблар тўпланди. Келгусида улар Қозоғистоннинг қишлоқ кутубхоналарига топширилади.
Муаллиф: Алма Муқанова