Алматида 300 дан ортиқ хорижлик қонунбузарлар аниқланди

Алматида 300 дан ортиқ хорижлик қонунбузарлар аниқланди
Фото: Polisia.kz

Алматида ноқонуний муҳожирларнинг қолиш ва ноқонуний меҳнат фаолиятини амалга ошириш эҳтимоли юқори бўлган жойларни аниқлашга қаратилган профилактика тадбирлари давом этмоқда. Полиция бир ҳафта ичида 300 дан ортиқ хорижлик қонунбузарларни аниқлади, деб хабар беради Каzinform агентлиги Polisia.kzга таяниб.

«Ўтган ҳафтанинг ўзида атиги 302 нафар хорижлик маъмурий жавобгарликка тортилди, улардан 34 нафари хорижий давлатлар фуқаролари (Нигерия – 9, Туркия – 14) ҳамда Ўзбекистон ва Тожикистондан 268 нафар ташриф буюрувчилардир. Қабулхонага шахсини тасдиқловчи ҳужжати бўлмаган 107 нафар хорижлик жойлаштирилди. Суд қарорига кўра, 90 нафар хорижлик Қозоғистон Республикасидан чиқариб юборилди», – деди Алмати шаҳар полиция бошқармаси миграция хизмати бошлиғи Асхат Бутунчинов.

Шунингдек, миграция хизмати бошлиғи 81 нафар жисмоний ва юридик шахсга нисбатан маъмурий чоралар кўрилганини маълум қилди.

Сўнгги хабарлар
telegram