Алматида 24 соатлик иккита кутубхона очилди
Алмати шаҳар маданият бошқармаси шаҳар ҳокимлиги кўмагида Алмати кутубхоналари билан биргаликда «Alatau Creative Hub» маркази ва Жамбил номидаги шаҳар ёшлар кутубхонаси базасини очиш ташаббуси билан чиқди.
«24 соат ишлайдиган кутубхонанинг янги фаолияти Алмати аҳолисига тақдим этилган қулайлик ва ресурслардан исталган вақтда фойдаланиш имконини беради. Бу ёндашув ижодкорликни рағбатлантириш ва турли актёрлар ўртасидаги ҳамкорликни осонлаштиришга ҳам ёрдам беради», - деди Алмати маъмурияти.
Қайд этиш жоизки, Alatau Creative Hub истеъдодлар ва ижодий соҳаларни ривожлантириш учун қулай муҳит яратиш мақсадида «Чексиз шаҳар» стратегиясини амалга ошириш доирасида очилган.
Марказ барча киботхонларнинг ҳар томонлама ривожланиши учун ноёб имкониятларни тақдим этади.
Бу ерда китобхон адабиётнинг бой ассортиментига эга китоб бурчаклари билан танишиши, дастурлашни ўрганиши, бадиий ва ижодкорлик йўналишидаги кўникмаларини шакллантириши мумкин.
Муаллиф: Алма Муқанова