08:25, 30 Январь 2024 | GMT +5
Алматида 2 магнитудали зилзила юз берди
ALMATY. Kazinform – Бугун, 30 январь куни Алматида иккита зилзила содир бўлди.

Бу ҳолат сейсмик станциялар тармоғи томонидан қайд этилган.
Биринчи силкиниш соат 03:03 да содир бўлган.
Зилзила эпицентри Алматидан 278 километр жануби-шарқда, Хитой ҳудудида жойлашган.
Зилзила энергияси тоифаси – 10,5. MPV магнитудаси – 4,5.
Чуқурлиги 10 километр.
Алматида сезилмади.
Иккинчиси эрталаб соат 04:27 да Алматидан 293 километр жануби-шарқда, Хитой ҳудудида қайд этилган.
Энергия тоифаси – 13,3. MPV магнитудаси – 5,8.
Чуқурлиги 10 километр.
Зилзиланинг Алмати ҳудудида сезилиши: 2 балл.