19:15, 26 Апрель 2023 | GMT +5
Алматида 185 минг квадрат метр майдонга гуллар экилади
ALMATY. Kazinform – Алматида кўп йиллик ва бир йиллик манзарали ўсимликлар экиш бошланди. Гуллар билан безатилиши керак бўлган умумий майдон 185 минг квадрат метрни ташкил этади, шу жумладан, 32 минг квадрат метр майсазор, дея хабар беради Kazinform мухбири.

2022 йилнинг кузида жами 15 469 квадрат метр майдонга гуллар экилган.
«Агар об-ҳаво қулай бўлса, лолалар май ойининг ўрталарига қадар гуллайди. Лолалар гуллагандан сўнг, йиллик ва кўп йиллик гулзорларни экиш бошланади. Бугунги кунда кўп йиллик ўсимликлар миқдорини ошириш бўйича ишлар босқичма-босқич амалга ошириляпти. Уларнинг гулзорлардаги ҳозирги улуши 60 фоизни ташкил этади», – деб хабар беради шаҳар ҳокимлиги.
Давлат-хусусий шериклик лойиҳаси доирасида шаҳарни декоратив ободонлаштириш учун 400 га яқин киши, 50 дан ортиқ техника сафарбар этилди.
Муаллиф: Алма Муқанова