Алматида 1,4 мингдан ортиқ этник қозоқ ватандош мақомини олди
2023 йилда Алматида 1407 этник қозоқ “ватандош” мақомини олди. Бу ҳақда ҳудудий коммуникациялар хизмати брифингида шаҳар Бандлик ва ижтимоий дастурлар бошқармаси бошлиғи Бауржан Жаубасов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Спикернинг сўзларига кўра, ўтган йили Алматида 1 407 этник қозоқ ўз тарихий Ватанига қайтиб, ватандош мақомига эга бўган.
“Бошқарув тарихий Ватанига келган этник қозоқларга ватандош мақомини бериш ва узайтириш бўйича ишламоқда. Ўтган йили 1 407 нафар этник қозоқ ватандош мақомига эга бўлди, 151 киши эса ўз мақомини яна бир йилга узайтирди”, - деди Бауржан Жаубасов.
Бундан ташқари, хориждаги этник қозоқларнинг қариндошларини Қозоғистонга кўчириш учун 37 кишига чақирув қоғози берилди.
“Бошқарма фаолиятига чет эллик малакали ходимларга рухсатномалар бериш ва уларни узайтириш функциялари киради. 2023 йилда юқори малакали хорижий мутахассисларни жалб қилиш учун 1 242 та рухсатнома берилди, маҳаллий бюджетга 738 миллион тенге солиқ йиғимлари тўланди”, - деди у.
Муаллиф: Алма Муқанова