Алматида 104 нафар хорижлик мамлакатдан чиқариб юборилди

Алматида ноқонуний мигрантларни, шунингдек, миграция қонунчилигини бузиш ҳолатларини аниқлашга қаратилган профилактик чора-тадбирлар давом этмоқда, деб хабар беради Каzinform агентлиги Polisia.kzга таяниб.

Мигрантлар
Фото: Polisia.kz

"Ўтган ҳафта давомида жами 276 нафар чет эл фуқароси маъмурий жавобгарликка тортилди, уларнинг 56 нафари МДҲга аъзо бўлмаган давлатлар фуқароларидир. Хусусан, Африка қитъаси давлатларидан – 45 нафар, Туркиядан – 10 нафар ва қўшни давлатларнинг 220 нафар фуқароси: Ўзбекистондан – 154 нафар ва Тожикистондан – 19 нафар.

Қабул қилиш ва тақсимлаш марказига шахсини тасдиқловчи ҳужжати бўлмаган 95 нафар хорижлик жойлаштирилди. Суд қарорлари билан 104 нафар хорижлик Қозоғистон Республикасидан чиқариб юборилди. Нигериядан – 44 киши, Сьерра-Леонедан – 2 киши, Ганадан – 2 киши, Бениндан – 1 киши, Ўзбекистондан – 41 киши, Тожикистондан – 8 киши”, — деди Алмати ПД миграция хизмати бошлиғи Асхат Бутунчинов.

Сўнгги хабарлар