Алматида 10 та замонавий полиция участкаси очилади

None
ASTANA. Kazinform – Алмати шаҳрида қурилаётган турар-жой бинолари негизида 10 та янги замонавий полиция участкалари очилади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Бу ҳақда онлайн брифингда ҚР Ички ишлар вазирлиги вакили Шуғила Турлибек маълум қилди.

«Алмати шаҳар маъмурияти кўмагида турар-жой массиви ва шаҳар ҳудудини кенгайтириш ҳисобига, аҳоли сонининг кўпайиши туфайли 10 та замонавий участка полиция бўлимларини қуриш режалаштирилган. Бу участкалар барча халқаро стандартлар талабларига жавоб беради», - деди у.

Унинг сўзларига кўра, мазкур лойиҳа ижтимоий масъулият доирасида амалга оширилади.

«Қурилиш ташкилоти билан тузилган шартномага кўра, қурилаётган турар-жой биноларидан ҳудудий полиция бўлимига бинолар таклиф этилади. Қурилиш компанияси биноларни пардозлаш ва зарур мебелларни жиҳозлашни ўз зиммасига олади. Ҳовли ва кириш жойларидаги, полиция бўлими назорати остидаги ҳудуддаги барча камералар ушбу полиция бўлимига уланади. Бино вақтинчалик полиция томонидан фойдаланилади. Янги полиция бўлимларининг очилиши турар-жой мажмуаларидаги аҳолини зарур бўлган участка полиция ходимлари билан таъминлаш имконини беради», – дейди Шуғила Турлибек.

Янги полиция участкалари «Теремки», «City Plus», «Alma city 5» ва «City Park» турар-жой мажмуаларида очилади.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Сўнгги хабарлар
telegram