Алматида 1 май байрами қандай нишонланади

Концерт «Жасstars» гуруҳи ва «Салтанат» рақс ансамбли ижросидаги «Қозоғистон – дўстлик бешиги» вокал-рақс композицияси билан очилади. Ерболат Қудайбергенов, Рустем Нуржигит, Данияр Отеген, Мади Римбаев, Дильназ ва Дильшат Аҳмадиевлар, Тореғали Тореали, Дидар Қаден, Aldaspan ва бошқа кўплаб ижрочиларнинг чиқишлари режалаштирилган.
Алмати - Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг 2023-2024 йиллардаги маданий ва сайёҳлик пойтахти ҳисобланади. Шу муносабат билан, халқ бирлиги байрами Татаристон, Ўзбекистон, Беларусдан келган меҳмонларни кутиб олади.
Концертда халқаро танловлар лауреати Зарина Ҳасаншина, Ўзбекистон, Қорақалпоғистон, Бошқирдистон халқ артисти Женисбек Пиязов, Беларусь Республикасида хизмат кўрсатган артист Жанет Бутерус иштирок этади.
Байрам концертида қозоқ, арман, корейс, кавказ, турк, уйғур, поляк миллий рақслари ҳамда бошқа халқларининг рақслари намойиш этилади.
Шу куни Абай майдонида Қозоғистон халқларининг ошхонаси фестивали бўлиб ўтади, унда 15 та ресторан қозоқ, корейс, грузин, рус, уйғур ва ҳинд миллий таомларини таклиф этади.
1 май куни соат 11:00 да Жибек жоли, Панфилов кўчаларида ҳамда Фанлар академияси биноси олдидаги Ш.Валиханов номидаги майдонда байрам тадбирлари бўлиб ўтади.
Концерт дастурлари «Алмати ауендери» санъаткорлари ва «Алатау» анъанавий бадиий театри, Қозоғистон халқи ассамблеяси, мусиқий гуруҳлар ва ди-джейлар иштирокида режалаштирилган.
Муаллиф: Алма Муқанова