Алмати вилоятидан Ғарбий Қозоғистон вилоятига 130 тонна инсонпарварлик ёрдами жўнатилди

Гуманитар ёрдам
Фото: Алмати вилояти ҳокимлиги

QONAEV. Kazinform - Алмати вилоятидан Ғарбий Қозоғистон вилоятига жами 130 тонна инсонпарварлик ёрдами жўнатилди.

Алмати вилояти ҳокимлиги маълумотларига кўра, 100 тонна инсонпарварлик ёрдами темир йўл орқали, 30 тоннаси “Алтин орда” савдо бозори томонидан ташкил этилган юк машинасида жўнатилган.

Гуманитар ёрдам
Фото: Алмати вилояти ҳокимлиги

Шунингдек, ҳудудий тадбиркорлар кўмагида махсус жамғармага 30 миллион тенге ўтказилди.

“Бугун вилоятдан сув тошқинидан жабр кўрган ҳудудларга ёрдам бериш учун 15 нафар волонтер жўнаб кетади. Гуманитар ёрдамни йиғишда вилоятнинг 9 та туман, 1 та шаҳар, тадбиркорлар, этник-маданий бирлашмалар вакиллари, “AMANAT” партияси аъзолари, Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси вилоят бўлими ҳамда хайрихоҳлар ўз ҳиссаларини қўшдилар”, - дейилади Алмати вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабарида.

Гуманитар ёрдам
Фото: Алмати вилояти ҳокимлиги

Инсонпарварлик ёрдамини йиғиш бўйича ташкил этилган «Күшіміз-бірлікте» кўнгиллилар штабининг ишини ташкил этишда тадбиркорлик, сафарбарлик тайёрлаш, ички сиёсат бўлимлари, матбуот хизмати, Қонаев шаҳар ҳокимлиги томонидан ёрдам кўрсатилди. Штаб ишида 300 дан ортиқ кўнгилли иштирок этди.

Гуманитар ёрдам
Фото: Алмати вилояти ҳокимлиги

 

Сўнгги хабарлар