Алмати ва Нур-Султан дунёдаги энг қиммат шаҳарлар қаторига кирди

NUR-SULTAN. Kazinform – Нур-Султан ва Алмати шаҳри яшаш бойича дунёдаги энг қиммат шаҳарлар қаторига киради. Рейтинг 2022 йилнинг биринчи ярми якунлари бўйича тузилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

Numbeo веб-сайти дунёнинг энг йирик шаҳарларида яшаш нархи ҳақида маълумот берди.

Рейтингга 510 та шаҳар киритилган.

Яшаш қиймати индексини ҳисоблаш учун мутахассислар Нью-Йоркнинг асосий индексидан фойдаланганлар.

Яшаш қиймати индексига кўра, Алмати 466-ўринда, Қозоғистон пойтахти Нур-Султан эса 475-ўринда жойлашган.

Рўйхатда биринчи ўринда Бермуд-Гамильтоннинг маъмурий маркази жойлашган.

Қайд этиш жоизки, яшаш нархи бўйича етакчи 10 та шаҳарга Швейцария ва АҚШ шаҳарлари киради.

Хусусан, Базель (Швейцария), Цюрих (Швейцария); Цуг (Швейцария), Лозанна (Швейцария), Берн (Швейцария), Женева (Швейцария), Гонолулу (АҚШ, Гавайи), Санта-Барбара (Калифорния, АҚШ) ва Нью-Йорк шаҳри (АҚШ).

Рейтингни яратиш учун тадқиқотчилар шаҳардаги уй-жой ва турар жой, озиқ-овқат ва ресторанлар нархларини кўриб чиқишди.

Муаллиф: Али Ибраев


Сўнгги хабарлар