Алмати тоғларида ёнғинларнинг олдини олиш учун дронлардан фойдаланилади

None
Видеодан кадр: Алмати шаҳар ФВД
ALMATY. Кazinform – Алматининг тоғли ва ўрмон ҳудудларида ёнғинларнинг олдини олиш учун кўп функцияли дронлар ишга туширилди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Алмати Фавқулодда вазиятлар департаменти матбуот хизмати хабарига кўра, дронга уланган фотоаппарат ёнғин содир бўладиган жойлар ва хавфсизлик талабларини бузганларни тезкор аниқлашга ёрдам беради. Шундан сўнг уларга зудлик билан мобил гуруҳлар юборилади.

Дрон тоғли ҳудудларда дам олувчилар оммавий йиғилганда ишга тушади.

Айтиш керакки, Миллий боғнинг ўрмон майдони ўзига хос ландшафти ва бориш қийин бўлган тоғли ҳудуди билан ажралиб туради, шунинг учун бу ерда ёнғинни фақат авиация кучи билан ўчириш мумкин.

«Учувчисиз учиш аппаратининг максимал тезлиги соатига 81 километрга етади, у бир нечта иш режимларига эга. У горизонтал равишда 8 километр масофага уча олади ва денгиз сатҳидан 6000 метр баландликка кўтарилади. Ҳар хил об-ҳаво шароитида ва куннинг исталган вақтида термал камерали дронлар тоғларда адашиб қолган одамларни тезда топади. Шунингдек, жароҳатланганларга дори-дармонларни етказиб бериши ва қутқарув гуруҳини воқеа жойига хавфсиз ташиши мумкин. Алмати шаҳар Фавқулодда вазиятлар департаментида бундай вазифаларни бажариш учун 3 та дрон бор», — дея хабар беради департамент матбуот хизмати.


Муаллиф: Алма Муқанова


Сўнгги хабарлар