10:14, 27 Июнь 2023 | GMT +5
Алмати – Сочи йўналиши бўйича мунтазам рейслар тикланди
ALMATY. Kazinform - Парвозлар географиясини кенгайтириш ва халқаро рейслар сонини кўпайтириш бўйича ишлар доирасида ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлигининг Фуқаролик авиацияси қўмитаси Қозоғистон ва Россия ўртасида ҳаво қатновини кенгайтириш масаласини ишлаб чиқди. Бу ҳақда Kazinform Фуқаролик авиацияси қўмитаси матбуот хизматига таяниб хабар беради.

Шундай қилиб, 2023 йил 28 июндан бошлаб «Азимут» авиакомпанияси Алмати-Сочи йўналиши бўйича мунтазам йўловчи қатновларини тиклайди. Парвоз ҳафтасига 1 марта пайшанба кунлари «Sukhoi Superjet-95» типидаги самолётларда амалга оширилади.
«Ҳаво алоқаларининг қайта тикланиши мамлакатлар ўртасидаги савдо-иқтисодий, бизнес, туризм ва маданий ҳамкорликни янада ривожлантиришга хизмат қилади», - дейилади Фуқаро авиацияси қўмитаси хабарида.