Алмати шаҳрининг дизайн-код лойиҳаси ишлаб чиқилди
Алмати шаҳрининг дизайн-код лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига чиқарилди, деб хабар беради Каzinform.

Ҳужжатга кўра, дизайн-код кўча-йўл майдонига тааллуқлидир ва ободонлаштириш элементларини безаш ҳамда жойлаштириш тартибини, шунингдек, бино ва иншоотларнинг фасадини безашга қўйиладиган талабларни ўз ичига олади.
"Дизайн-код - бу шаҳар макон элементларининг мажбурий визуал компонентини тартибга солувчи тавсиялар тўплами. Ягона эстетик архитектура, қулай, арзон ва хавфсиз шаҳар муҳитини шакллантиришга қаратилган бинолар ва иншоотларнинг фасади, ободонлаштириш, белгилар, кўрсаткичлар, кичик архитектура объектлари ва шаҳар инфратузилмаси”, — дейилади ҳужжатда.
Лойиҳа Ashyq НҲА порталида 2023 йил 25 декабргача жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди.