Алмати шаҳрида ёнғин-қутқарув спорти бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтади

өрт сөндіру спорты
Фото: Алмати шаҳри ФВД

ALMATY. Kazinform – 15-18 август кунлари Алмати шаҳрида ўсмирлар ва ёшлар ўртасида ёнғин-қутқарув спорти бўйича 2024 йилги жаҳон чемпионати бўлиб ўтади, деб хабар беради ҚР ФВВ матбуот хизмати.

2014 йилда Алмати шаҳрида катталар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтган бўлса, ўшанда ёнғин-қутқарув спорти тарихида биринчи марта аёллар ўртасида жаҳон чемпионати ўтказилган эди.

Дунёнинг энг яхши ёш ўт ўчирувчи-қутқарувчиси унвони учун олти мамлакат: Беларусь, Болгария, Қозоғистон, Россия, Словакия ва Чехия терма жамоалари ўртасида мусобақа ўтказилади. Бундан ташқари, Камерун ва Саудия Арабистони вакиллари кузатувчи сифатида таклиф қилинган.

Тўрт кун давомида спортчилар ўт ўчириш амалиётида қўлланиладиган турли синовлардан ўтадилар.

Очилиш маросими 15 август куни соат 20:00да Марказий стадионда бўлиб ўтади.

18 август куни соат 20:00да жаҳон чемпионатининг ёпилиш ва ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтади.

Сўнгги хабарлар
telegram