Алмати шаҳрида ўт ўчириш ва қутқарув спорти бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтади
ALMATY. Кazinform - Алмати шаҳрида 15-18 август кунлари ўсмир ўғил-қизлар ўртасида ўт ўчириш ва қутқарув ишлари бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Халқаро мусобақада 6 давлат қутқарувчилари иштирок этади.

“Қозоғистон ўт ўчирувчилар ва қутқарувчилар спорт федерацияси” бош мутахассиси Еркежан Тўлеген мамлакат спортнинг ушбу тури бўйича халқаро мусобақалар ташкил этишда катта тажрибага эга эканлигини таъкидлади.
“2014 ва 2021 йилларда эркаклар ва аёллар ўртасида жаҳон чемпионатларини ўтказдик. 2018 йилда Алмати шаҳрида эркаклар ва аёллар ўртасида халқаро мусобақалар бўлиб ўтди. Энди илк бор Алмати шаҳрида ўсмир ўғил-қизлар ўртасида жаҳон чемпионатини ўтказамиз", - деди у.
Чемпионат тўрт йўналишда ўтказилади. Улардан иккитаси шахсий баҳслар, иккитаси жамоавий мусобақадир. Халқаро мусобақанинг тантанали очилиш маросими 15 август куни соат 19:00 да Марказий стадионда бўлиб ўтади.
Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда мамлакатда ўт ўчириш ва қутқарув спорти бўйича 20 та эркаклар, 14 та аёллар ва 16 та ўсмирлар жамоаси фаолият кўрсатмоқда.