Алмати шаҳрида «111» Juz on bir» телесериалининг ёпиқ намойиши бўлиб ўтди

ALMATY. Kazinform - Алмати шаҳрида реал воқеаларга асосланган, оилавий зўравонлик мавзусини кўтарувчи «111» («Juz on bir») телесериалининг ёпиқ намойиши бўлиб ўтди. 40 қисмли детектив драма телелойиҳасининг биринчи қисми 16 сентябрь куни Jibek Joly телеканалида намойиш этилади.

Алматыда «111» Juz on bir» телехикаясының жабық көрсетілімі өтті
Фото: Досбол Атажан

«111» Juz on bir» телесериалида мамлакатда оиладаги зўравонликнинг олдини олиш тизими қандай ишлаётгани, бундай жиноятлар учун жавобгарликни кучайтириш борасида қандай ишлар амалга оширилаётгани кўрсатилган.

“Jibek Joly телеканали фонди мана шундай қизиқарли лойиҳа билан тўлдирилаётганидан хурсандмиз. Телесериалнинг бир мавсумида 40 қисмни суратга олиш - Қозоғистон телевидениясида биринчи марта бўлиши керак. Бугунги кунда одатда 15-20 серия ишлаб чиқарилади ва бу ерда бир вақтнинг ўзида 40 серия. Телелойиҳанинг ҳар бир қисми ҳаётимизда содир бўлаётган шахсий воқеалар ҳақида ҳикоя қилади. Шунинг учун бундай лойиҳани яратиш жуда муҳим бўлди. 
Давлат раҳбари жорий йил апрель ойида оиладаги зўравонликка қарши курашишга қаратилган қонунни имзолаган эди. Бу - жамиятдаги долзарб масалалардан биридир. Давлат ушбу масалага қонун орқали жавоб беради. Телесериалда эса қонун қандай ишлаётгани ва қандай ишлаши кераклиги кўрсатилган. Телелойиҳага “111” номи бежиз берилган эмас. Бу ҳақиқий ҳаётдаги одамлар қўнғироқ қилишлари мумкин бўлган телефон рақами. Ушбу рақам 24/7 махфий қўнғироқларни қабул қилади ва бевосита полиция билан боғланган. Агар қўнғироқ бўлса, полиция дарҳол чоралар кўради. Бу - жуда муҳим. Биз ушбу телесериал орқали фуқаролик жамияти шаклланишига, зўравонликнинг ҳар қандай кўринишига қарши фикр шаклланишига таъсир ўтказмоқчимиз”, - деди ҚР Президенти Телерадиокомплекси директори ўринбосари Асқар Жалдинов.

«111» Juz on bir» телелойиҳаси режиссёри – Бейбит Онер, Берик Жаханов, Модияр Абдиқадиров ва Евгений Паламарчук, лойиҳа продюсери – Анар Жунисова ва Анна Чакиртова.

Телесериалда бош ролларни Жанель Серғазина ва Еркебулан Даиров ижро этган.

«111» Juz on bir»
Фото: Досбол Атажан
«111» Juz on bir»
Фото: Досбол Атажан
«111» Juz on bir»
Фото: Досбол Атажан

 

 

 

 

Сўнгги хабарлар