Алмати шаҳрида Халқаро «International Haileybury FIRST Championship» чемпионати ғолиблари аниқланди

ALMATY. Kazinform – Алмати шаҳрида «International Haileybury FIRST Championship» Халқаро чемпионати ғолиблари аниқланди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None

Алмати ҳокимлиги маълумотларига кўра, «Champions Award» номинациясида Орал шаҳрининг «HighTech» жамоаси, «Winning Alliance Captain» номинациясида Алмати шаҳрининг «Balga men Shege» жамоаси, «Inspire Award Winner» номинацияси бўйича Жанаўзен шаҳрининг «Rebels» жамоаси ғолиб бўлди.

photo

International Haileybury FIRST Championship мусобақасида Қозоғистон, Бирлашган Араб Амирликлари, Қирғизистон ва Ўзбекистондан 36 та мактаб жамоаси, жумладан, 250 дан ортиқ ўқувчи иштирок этди.

Алмати шаҳри Таълим бошқармаси «USTEM Robotics» фонди ва Haileybury Almaty халқаро мактаби билан ҳамкорликда 28-29 июнь кунлари Алмати шаҳрида робототехника бўйича Халқаро International Haileybury FIRST Championship чемпионатини ўтказди. Чемпионатдан кўзланган асосий мақсад фан, технология, муҳандислик-математика (STEM) соҳасида кўникмаларни ривожлантириш, фан, технология ва муҳандислик соҳасида хорижий жамоалар билан тажриба алмашиш, турли хорижий давлатлар ёшлари ўртасидаги муносабатлар ва дўстликни мустаҳкамлашдан иборат», – дея хабар берди Алмати ҳокимлиги.

Чемпионат ғолиблари ва ҳар бир номинация бўйича ғолиблар Таълим бошқармасининг диплом ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди. Шунингдек, энг яхши натижа кўрсатган ўқувчиларга Қозоғистон-Британия техника университети ва «Турон» университетининг таълим грантлари топширилди.

photo

photo

photo

photo

Муаллиф: Думан Арғингелди

Сўнгги хабарлар